«TASHGIPROGOR» акциядорлик жамияти
акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Ҳурматли акциядорлар!
«TASHGIPROGOR» АЖ Кузатув кенгашининг 2022 йил 26 майдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 24 июнь куни, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 40 уй бўйича жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилади.
Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2022 йил 20 июнь ҳолатига тузилади.
Электрон почта манзили: info@tashgiprogor.uz.
Кун тартиби:
- Саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
- Жамият Кузатув кенгашининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамият фаолиятининг 2021 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
- Жамият фаолиятининг 2021 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
- Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тўғрисида.
- Жамият томонидан 2021 йилда олинган соф фойдани тақсимлаш тўғрисида.
- Жамият устави ва ички корпоратив низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва уларни янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.
- Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
- Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида.
- Жамият Директори билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида.
- Жамият ижроия органига 2022 йил якунлари бўйича ўтказиладиган акциядорларининг йиллик умумий йиғилишига қадар тўланадиган тўловлар ва компенсацияларнинг энг юқори миқдорини белгилаш тўғрисида.
- Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш тўғрисида.
- Жамият акциядорлари томонидан талаб қилиб олинмаган дивидендларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида.
- Жамиятда мавжуд бўлган муддати ўтиб кетган дебиторлик қарздорликни ҳисобдан чиқариш тўғрисида.
- Жамиятнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолиятини молиявий ҳисоботларнинг миллий ва халқаро стандартлари талабларига мувофиқ ташқи аудит текширувидан ўтказиш, шунингдек, 2022 йил учун ҳисобланган самарадорликнинг мухим кўрсаткичлари миқдорини текшириш бўйича аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 40 уйда жойлашган «TASHGIPROGOR» АЖ нинг биносида 2022 йил 05 июндан 23 июнга қадар иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача танишишлари мумкин.