Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва жамият уставига биноан жойлаштирилган акцияларни сотиб олиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
1. акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан уларнинг умумий сонини камайтириш орқали жамият устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
2. жамият кузатув кенгаши томонидан акцияларни кейинчалик қайта сотиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилиниши;
3. акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қуйида келтирилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилинганда, акциядор агар улар қарши овоз берган ёки ўринли сабабларга кўра овоз беришда қатнашмаган бўлса:
  • Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида;
  • жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ҳақида;
  • Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш тўғрисида;
  • жамиятнинг уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш тўғрисида.
Ўз акцияларини «TASHGIPROGOR» АЖ томонидан сотиб олиш мустақил равишда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари орқали амалга оширилади.
Ҳозирги вақтда компания жойлаштирилган акцияларни сотиб олмайди (қайтариб олмайди).